«ПСЖ» клубидан «Челси» сафига қайтган ҳимоячи Давид Луис «Лестер»га қарши Англия Лига Кубоги ўйинидан (4:2) сўнг Instagram’даги саҳифасида мухлислардан бирининг қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Ўйиндан сўнг жуда яхши ҳиссиётлар қолди, аммо биринчи навбатда мен суратдаги йигит ҳақида тўхталмоқчиман. Биринчи марта уни 5 йил аввал, мен билан сўрашиш учун стадиондан меҳмонхонагача ортимдан югуриб келганида кўрганман. У ушбу хатти-ҳаракатни бир неча бор такрорлаган», — деб ёзди Давид Луис.
«У доимо хушмуомала бўлиб, олдимга келар ва қуйидаги сўзларни айтарди: ‘Ўйин билан табриклайман, хайрли тун’. ‘Ливерпуль’га қарши (1:2 —‘Дарё’ изоҳи) ўйиндан сўнг меҳмонхонага етиб келганимда мени исмимни айтиб, югуриб келаётган йигитни кўрганимда ҳақиқий шокни ҳис этдим. У мендан бироз кутиб туришни сўради ва ўша болакай эканини билдим», — деди футболчи.
«Ҳозир у катта бўлиб қолган, аммо аввалгидек далда берган эди: ‘Сени ва жамоани қўллаб-қувватлаймиз, хайрли тун, Давид’. Футболчи бўлиб, шундай инсонларни учратганимдан хурсандман. ‘Лестер’ билан ўйиндан сўнг унга футболка бериб мен саҳоватли иш қилмадим, аксинча, у бизни қўллаб-қувватлагани бўлди. Ҳақиқий мухлис! Раҳмат сенга!», – деб ёзди Луис.
Изоҳ (0)