Япониянинг жануби-ғарбий ва марказий қисмига ёпирилган «Малакас» тўфони оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 40 нафарга яқини турли даражадаги жароҳатлар олди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хабарда қайд этилишича, кучли ёғингарчилик натижасида юзага келган сел ва кўчкилар оқибатида мамлакатнинг 47 префектурасидан 20 тасига зарар етказилди.
Юзга яқин уй-жойлар бутунлай ёки қисман вайрон бўлди. Кагосима префектурасида автомобиль йўлига ҳам зарар етди.
20 сентябрь, сешанба куни ноқулай об-ҳаво транспорт ишинининг бузилишига олиб келди. 200 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди ёки кечиктирилди. Поезд узилишлар билан ҳаракатланди.
21 сентябрь, чоршанба куни ҳолат яхшиланади. Тўфон деярли йўқолиб, кичик босим доирасига айланди. Шунга қарамай, денгизда кучли тўлқинланиш сақланиб қолмоқда ва мамлакатнинг баъзи ҳудудларида расмийлар паром ҳаракатини йўлга қўймади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)