Вазирлар Маҳкамасининг 14 сентябрдаги қарори билан Ўзбекистон тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари ва республика клиник касалхоналарини Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликда замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Norma’нинг қайд этишича, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 2015 йил 19 мартида Ўзбекистон томони ва Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ўртасида 24 йиллик муддатга (4 йиллик имтиёзли даври билан бирга) умумий қиймати 21,5 миллион долларга тенг займ шартномаси имзоланган.
Ҳукумат қарори билан лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоби ҳамда асосий қарзни сўндириш ва у бўйича фоизларни тўлаб боришнинг прогноз жадвали тасдиқланган.
Қарорда белгиланишича, лойиҳа доирасида сотиб олинадиган материаллар ва ускуналар етказиб берилгунига қадар улар ўрнатиладиган иншоотларда тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилиши керак.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)