Рио мезбонлик қилган XV Паралимпиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ўз чиқишларига якун ясади.
Фестивальнинг Ўзбекистон учун сўнгги кунида Нозимахон Қаюмова олтин медални қўлга киритди. Найза улоқтиришда 44,58 натижа кўрсатган спортчи барча рақибларини ортда қолдирибгина қолмай, жаҳон рекордини ҳам ўрнатишга муваффақ бўлди.
Бу 32 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон учун Паралимпиададаги 31-медаль бўлди.
Паралимпиада тўлиқ якунига етмаган бир вақтда Ўзбекистон делегацияси 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 15-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)