Афсонавий боксчилардан бири ҳисобланган Флойд Мейвезер билан 5 йиллик шартнома имзолаган ўзбекистонлик Санжар Раҳмонов Лас-Вегасда ўзининг навбатдаги жангини америкалик Маркиус Хоуторга қарши ўтказди, деб ёзди «Оламспорт».
Бу андижонлик боксчи учун профессионал фаолиятидаги олтинчи жанг бўлиб, унда Раҳмонов очколар бўйича зафар қучди. Шу тариқа у ғалабалари сонини 5 тага етказиб олди, унинг яна битта жанги дуранг билан якунланганди.
Изоҳ (0)