Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ Хавфсизлик кенгашининг Россия ва АҚШнинг Сурия бўйича келишуви муҳокама қилиниши режалаштирилган маслаҳатлашувлари бекор қилинди. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Дастлаб учрашув 16 сентябрь, жума куни 17:30 да ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши режалаштирилган эди. Учрашув давомида Россия ва АҚШ 9 сентябрь куни Женевада Сурия масаласи бўйича эришилган келишув ҳақида сўзлаб бериши режалаштирилган эди.

Бундан ташқари, Россия томони аввалроқ Сурия бўйича келишув БМТ Хавфсизлик кенгашининг тегишли резолюцияси билан мустаҳкамланиши ҳақида фикр билдирган эди.

Шунга қарамасдан, куни кеча Россия ва АҚШ Сурия бўйича келишувни чоп этиш зарур ёки шарт эмаслиги ҳақидаги қарашлари турлича эканлиги маълум бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)