АҚШнинг бир нечта йирик ОАВлари Вашингтонда ФҚБга қарши даъво киритди. Улар баҳорда айнан ким ва қанча тўлов эвазига бошқармага экстремист Саид Ризвон Фаруқнинг iPhone смартфонини бузиб, маълумотларини олишга ёрдам берганлигини билишни истамоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Экстремист 2015 йилнинг декабрида Сан-Бернардинода (Калифорния штати) отишма уюштирган эди.
ФҚБ мазкур ҳодисани суриштириш давомида телефон қурилмаси маълумотларини қўлга киритишга шунчалик катта эътибор қаратган эдики, ҳатто суд орқали Apple компаниясини тергов билан ҳамкорлик қилишга мажбурлашга уринган эди.
Бироқ кейинроқ ишлаб чиқарувчининг ёрдамига зарурат бўлмади. Қандайдир пудратчи ФҚБга iPhone’нинг махфий кодини бузишга ёрдам беришини маълум қилган ва АҚШ ОАВлари турли манбаларида таъкидланишича, бунинг учун 1 миллион доллардан камроқ ҳақ олган.
Эндиликда AP агентлиги, Gannett медиахолдинги ва Weiss Media компанияси ахборот эркинлиги қонунини асос қилиб, ушбу битим ҳужжатлари билан танишиш имконини қўлга киритишни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)