Латвиянинг Рига–Цюрих рейсини амалга ошираётган AirBaltic авиакомпаниясига қарашли самолёт йўлга чиққан манзилига қайтишга мажбур бўлди. «ТАСС»нинг компания корпоратив коммуникациялар бўйича президенти Янис Ванагсга асосланиб билдиришича, лайнер учгач, унинг шассисида носозлик аниқланди.
Йўловчилардан ҳеч кимга зарар етмади.
Лайнер бортида 63 йўловчи бор эди. Шулардан тўрт нафари болалар, тўрт нафари экипаж аъзолари эди.
Изоҳ (0)