Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпиада ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 30 тага етди.
Фестиваль старт олганига бир ҳафта бўлган бир вақтда Ўзбекистон ҳисобида 7 та олтин медаль бор. Бу умумжамоа ҳисобида 12-ўриндан жой олиш учун етарли бўлган. Худди шунча олтини бор бўлган Италия термаси кумушлар сонининг кўпроқ экани сабаб бир поғона юқоридан жой олган.
Ўзбекистон термасининг 30 та медалидан 6 таси кумуш, 17 таси эса бронзадир.
Паралимпиадада кучли учлик ўзгаришсиз қолди. Медальлар сони 172 та бўлган Хитой 75 та олтини билан пешқадам бўлиб турибди. Кучли учликни Буюк Британия ва Украина спортчилари якунлаган.
Изоҳ (0)