Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунида енгил атлетика дастуридан ўрин олган 4×100 метр эстафета баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бронза медалига сазовор бўлди.
«Sports.uz» нашрининг хабар беришича, 4х100 метр эстафета баҳсларида Ўзбекистон шарафини Миран Сахатов (Жалолиддин Ҳамроқулов ҳамроҳлигида), Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев, Фахриддин Ҳамроев ҳимоя қилиб, 43,47 сониялик натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб келди.
Мазкур йўналишда Бразилия терма жамоаси (42,37) олтин, Хитой атлетлари эса (43,05) кумуш медалини қўлга киритди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)