Халқаро теннис федерацияси (ITF) ўзбекистонлик теннис арбитрлари Шерзод Ҳасанов ва Архип Молотягинни масъул шахслар феъл-атвори кодексини бузгани учун бир умрга дисквалификация қилди. Бу ҳақда, федерация матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳасанов ва Молотягин учинчи томон букмекерлик ўйинларида манфаат кўриши учун ҳисобда ғирромлик қилганликда айбланди.
Ўзбекистоннинг бу икки вакили ҳакамлик сертификатларидан маҳрум қилинди ва энди ҳеч қачон ITF, профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) ҳамда Аёллар теннис уюшмаси (WTA) шафелигидаги турнирларда ҳакам сифатида иштирок эта олмайди.
Изоҳ (0)