Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА)нинг Афинада бўлиб ўтаётган навбатдан ташқари конгрессида италиялик Эвелина Кристиллин УЕФАнинг Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Кенгашидаги вакили этиб сайланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
61 ёшли Эвелина Кристиллин ушбу лавозимга ягона номзод эди. Унинг ваколати 2021 йили бўлиб ўтадиган навбатдаги сайлов конгрессигача мўлжалланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)