Испаниянинг «Барселона» клуби Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичини 7:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаб, мазкур мусобақа доирасидаги ўзининг энг йирик ғалабасини қўлга киритди, деб ёзди УЕФАнинг Twitter саҳифаси.
Аргентиналик ҳужумчи «Селтик» дарвозасига урилган 7 та голдан учтасига муаллифлик қилди ва Чемпионлар Лигасидаги хет-триклари сонини 6 тага етказиб олди. Бу борада у яққол пешқадам бўлиб, «Селтик» билан ўйинга қадар ўзи билан бир хилда кўрсаткич қайд этиб турган Криштиану Роналдуни ортда қолдириб кетди.
Месси 2010 йил «Арсенал», 2011 йил «Виктория Плзен», 2012 йил «Байер», 2013 йил «Аякс» ҳамда 2014 йил «APОЭЛ» дарвозасига ҳам 3 тадан гол урганди.
Қабул қилиб олинган 0:7 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин «Селтик» бош мураббийи Брендан Рожерс ҳафсаласи пир бўлганини яширмади:
«Биз дам олиш учун ‘Глазго Рейнжерс’ устидан фантастик ғалабани қўлга киритгандик. Бугун эса дунёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйинда қийналдик. Дембеле пенальтини гол ура олмаганидан кейин ишимиз янада қийинлашиб кетди. 0:7 даҳшатли даражада қайғули, биз яхшигина сабоқ олдик».
ДМр3дМ_ОЗ6w
Изоҳ (0)