Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясида истиқомат қилувчи жуфтлик 54 йил мобайнида ғор ичида яшади ва бошқа жойга кўчиб ўтишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда, «Жэньминь жибао» нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, 81 ёшли Лян Цзифу ва унинг 77 ёшли рафиқаси Ли Суин 54 йил муқаддам — энди никоҳ қурганида Наньчун шаҳри яқинидаги ғорлардан бирига кўчиб ўтганди. У пайти ёш жуфтлик ҳақиқий уй сотиб ололмасди, шу боис ғорда яшашга мажбур бўлганди. Вақт ўтиши билан эр-хотин ғорда ўзлари учун қулай шарт-шароитларни яратиб олди. Энди ғорда учта ётоқхона, ошхона, меҳмонхона ва чўчқахона бор.
Газетада чоп этилган суратлардан маълум бўлишича, ғорда телевизор ва вентилятор ҳам бор.
Ғорда ўтган йиллар давомида жуфтлик тўрт фарзандни дунёга келтирди.
Маҳаллий маъмурият кекса жуфтликни яхшироқ уй-жой билан таъминлашга уринмоқда, аммо улар бундан бош тортмоқда.
Маълумот учун, Хитойда 30 миллион киши ғорларда истиқомат қилади.
Изоҳ (0)