Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг 1 500 метрга югуриш баҳсларида тўрт нафар паралимпиячи ушбу масофада Рио–2016 Олимпиадаси ғолиби АҚШлик Мэттью Центровицдан тезроқ босиб ўтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Центровиц 1 500 метр масофани 3:50.00 натижа билан босиб ўтганди ва 108 йил ичида ушбу масофада ғалаба қозонган илк марта америкалик бўлди.
Паралимпия ўйинларининг кўриш қобилияти паст (Т13 тоифаси) спортчилар ўртасидаги 1 500 метрга югуриш баҳсларида жазоирлик Абделлатиф Бака 3:48.29 натижа билан 1-ўринни эгаллади. Унинг ҳамюрти Фуад Бака 3:49.84 натижа билан маррага тўртинчи бўлиб етиб келди.
Ушбу ҳолатга изоҳ берган Fox Sport нашри мазкур спорт турида барчаси спортчилар танлаган тактикага боғлиқ эканини маълум қилди. Центровиц ғалаба қозонган Олимпиада баҳсларининг финалида масофанинг учдан бир қисми якунламагунига қадар ҳеч қайси спортчи етакчиликни ўз қўлига олмаганди. Шу сабабли ҳам етакловчи гуруҳнинг тезлиги нисбатан пастроқ бўлган.
Изоҳ (0)