Instagram ижтимоий тармоғи таҳқирловчи изоҳларни фильтрлаш функциясига эга бўлди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Бунинг учун сервис фойдаланувчиси ҳақоратли ёки камситувчи деб ҳисоблаган сўзлар рўйхатини тузиши лозим. Изоҳларни автоматик текшириш натижасида рўйхатга киритилган сўзлар кўринмайди.
«Биз ҳар бир киши танқид ва камситишларга дуч келмаган ҳолда ўзлигини сақлаб қолувчи шароит яратишни истаймиз», — деди Instagram раҳбари Кевин Систром.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ iOS тизимида ишлайдиган смартфон ва планшетлар эгалари Instagram ижтимоий тармоғига жойланган фотосуратлар ва видеоларни катталаштириб кўриш имкониятига эга бўлганлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)