Шу йилнинг 9 сентябрь, жума куни ноисломий ташкилот раҳбарлари – Рус православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон Митрополити Викентий, Рим-католик черкови епископи Ежи Мацулевич, Арман апостоллик черкови руҳонийси Арамаис Григорян, Яҳудийлар диний жамоаси раиси Аркадий Исахаров, Инжил жамияти Бош котиби Холмат Аширов Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ)га ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов кутиб олди. Меҳмонлар ЎМИ раҳбарияти ҳамда бутун Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити байрами билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди.
Учрашув ўзбек миллий анъанасига биноан, дастурхон атрофида дўстона ва самимий тарзда ўтди. Ташриф ниҳоясида меҳмонлар маҳаллий оммавий ахборот воситаларига интервью берди.
Изоҳ (0)