Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарияти ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, вилоят «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, вилоят «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида Фарғона вилоятининг чегара олди туманларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирокида саховат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 2—3 сентябрь кунлари Қўқон, Марғилон, Қувасой, Фарғона шаҳарлари ҳамда Ўзбекистон, Бешариқ, Фурқат, Данғара, Учкўприк, Бувайда, Бағдод, Риштон, Олтиариқ, Қўштепа, Ёзёвон, Тошлоқ, Қува, Фарғона туманларида яшовчи 1000 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оила вакилларига юздан ортиқ номдаги совғалар топширилди.
Тадбирлар давомида миллий қадриятларга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатлар яна бир бор намоён бўлди.
Изоҳ (0)