8 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон Президенти вазифасини бажариш Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилди. Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев Президент вазифасини бажаришни бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг зиммасига вақтинча юклаш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилди.
2. Нурсултон Назарбоев Қозоғистон бош вазирини истеъфога чиқарди. Карим Масимов энди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасига раҳбарлик қилади.
3. Арманистон бош вазири истеъфога чиқишини маълум қилди. Абрамян истеъфога чиқиш ҳақидаги қарорини давлатни бошқаришда янгича ёндашиш зарурлиги билан изоҳлади.
4. Эстония президенти демократия учун нақд пулдан воз кечишга чақирди. Илвеснинг фикрича, демократия заиф давлатларда коррупция гуллаб-яшнамоқда, бунда эса нақд пул муҳим ўрин тутади.
5. iPhone 7 ва 7 Plus смартфонлари расман тақдим этилди. Янги қурилмаларнинг нархлари ҳам маълум.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)