Афғонистон шимолидаги Боғлон вилоятидаги аҳоли яшаш пунктларидан бири миномётлардан ўққа тутилиши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди. Бу ҳақда, Khaama Press’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳужум Боғлон Марказий туманида уюштирилди. Ҳалок бўлганлар орасида икки вояга етмаган бола бор. Яраланганларнинг бир нечтаси оғир аҳволда.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олгани йўқ.
Изоҳ (0)