Бокс бўйича -69 килограмм вазн тоифасида Рио–2016 Олимпиадасининг кумуш медали совриндори Шаҳрам Ғиёсов 2 сентябрь куни оламдан ўтган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан кўришишни болалигидан орзу қилиши ҳақида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
– Ҳар сафар бирор хорижий давлатга мусобақага борганимизда, у ерда узоқ қололмаймиз. Мусобақа тугаши билан жонажон Ўзбекистонимизга шошамиз. Чунки жаннатмонанд Ватанимизда мустақиллик йилларида мисли кўрилмаган ишлар қилиндики, натижада ўтган йигирма беш йил ичида юртимиз дунёдаги энг тинч-осойишта давлатга айланди, халқимиз бахтли ва фаровон ҳаёт кечирмоқда, орзу-умидларининг рўёбини кўрмоқда. Бунинг учун мустақиллигимиз асосчиси Президентимиз Ислом Каримовдан миннатдормиз. У кишининг хотираси қалбимизда абадий яшайди.
Президентимиз билан кўришишни болалигимдан орзу қилардим. Телевизорда у кишининг спортчиларни бағрига босиб қўйишини кўрганимда ҳавасим келарди. Шу боис спорт билан жиддий шуғулландим. Мен ҳам чемпион бўлиб, Юртбошимиз билан кўришаман, деб ният қилганман. XXXI ёзги Олимпия ўйинларида ярим финалга чиққанимда ҳам медални нақд қилганим учун эмас, ана шу орзуимнинг ушалишини ўйлаб, хурсанд бўлгандим. Олимпиадада медаль олсам, Президентимизнинг кўксига тақиб қўяман, деб ўйлагандим.
Олимпиадада бизнинг юксак ғалабамиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг кучли жамоа, деб эътироф этилиши ҳам Юртбошимизнинг спортчиларга қаратган эътибор ва ғамхўрлиги, яратган кенг шароит ва имкониятлари туфайлидир.
Юртбошимиз Бразилияда қўлга киритган ютуғимни юксак баҳолаб, 2016 йил 24 августдаги фармони билан мени «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонига муносиб кўрди. Биз, ёшлар Президентимизнинг номини абадий қалбимизда сақлаймиз, ҳар доим бу буюк инсоннинг ишончига муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз.
Руслан Нуриддинов: Юртбошимизнинг дуосини олиш менга армон бўлиб қолди
Бектемир Мелиқўзиев: Ислом Каримовнинг оталарча меҳри ва ғамхўрлигини ҳеч қачон унутмаймиз
Ҳасанбой Дўстматов: Олтин медалимни юртбошимнинг кўксига илиб қўйиш менга армон бўлиб қолди (видео)
Шаҳобиддин Зоиров: Ислом Каримовнинг меҳри ва ғамхўрлигини ҳеч қачон унутмаймиз
Фазлиддин Ғоибназаров: Афсус, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонини юртбошимиз қўлларидан олиш насиб этмади
Изоҳ (0)