Россия томонидан жорий этилган озиқ-овқат эмбаргоси боис Украина 15 миллиард йўқотди. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко Олий Радага йиллик мурожаатида айтиб ўтди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Россия томонидан бозорларининг ёпиб қўйилиши Украина учун иқтисодий шок бўлди. Бу бизга камида 15 миллиард долларга тушди. Биз ўнлаб, балки юзлаб иш ўринларини йўқотдик, бу иқтисодий тажовуз турмуш тарзи кескин тушиб кетишининг асосий сабабларидан бири бўлди», — маълум қилди Порошенко.
Унинг сўзларига қараганда, Украина экспортида Россия улуши 9 фоизни ташкил қилади ва кўрсаткич секин-аста тушиб бормоқда.
Изоҳ (0)