Польша Олий судига мамлакат президенти Анжей Дуда устидан шикоят аризаси келиб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
2006–2009 йилларда мамлакат аксилкоррупция бюроси раҳбари лавозимини эгаллаган Мариуш Каминьский ўтган йил мартида бу лавозимда ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланиб, 3 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган эди. 2015 йил ноябрида президент уни афв этди. Бу пайтда ҳали ҳукм кучга кирмаган эди.
Бунга қадар давлат раҳбари фақатгина ҳукм кучга кирганидан сўнг афв этиш қарорини қабул қилган эди. Шу боис айбловчи мақомидаги тўрт киши кассация судига мурожаат қилиб, президент афв этишга ҳақли бўлмаганини айтмоқда.
Изоҳ (0)