Микроблоглар сервисига эгалик қилувчи Twitter компанияси директорлар кенгаши ўз бизнесини сотиш имкониятини кўриб чиқади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
8 сентябрь куни ўтадиган йиғилишда кенгаш компанияни тўлиқ ёки унга тегишли алоҳида сервисларни, жумладан, Vine дастурини сотиб юбориш масаласида бир тўхтамга келиши кутилмоқда.
Директорлар кенгаши Жек Дорси бош директор этиб тайинланганидан буён Twitter’да ҳеч қандай ижобий ўзгариш рўй бермаганидан норози.
Агар Twitter сотилса, шартнома қиймати 18 миллиард долларни ташкил этиши мумкин. Харидорлар сирасида Alphabet корпорацияси, Apple компанияси ва 21st Century Fox холдинги айтилмоқда.
Изоҳ (0)