Google компанияси маҳсулотларни тўғридан-тўғри қидирув натижалари акс этган саҳифадан сотиб олиш имкониятини берувчи Shop the Look функциясини ишга туширди. Бу ҳақда, AdWords реклама сервисининг расмий блогига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳозирча янги функция фақат кийим-кечакка йўналтирилган бўлиб, у расмларда акс этган ёки уларга ўхшаш товарларни топиш имконини беради. Бундан ташқари, автоматик алгоритм эксперт ёки юлдуз танлаган кийимларни натижаларда акс эттира олади.
Натижалар оддий реклама эълонларидаги каби принципларга асосланади, ҳар бир клик учун реклама берувчи пул тўлайди.
Айни пайтда хизматдан фақат АҚШ ҳудудида фойдаланиш мумкин.
Изоҳ (0)