Вена расмийлари муҳожирларни қабул қилишдан бош тортган Венгрияни судга тортишга ваъда бермоқда. Бу ҳақда, Австрия ички ишлар вазир Вольфганг Соботкага асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Дублин қоидалари»га кўра, муҳожирлар Европа Иттифоқининг қайси мамлакатига илк бора ташриф буюрса, ўша ер ҳукуматига бошпана сўраб мурожаат қилиш лозим. Шунга қарамай, айни пайтда муҳожирларнинг аксарият қисмини ортга — илк ташриф буюрган давлатига қайтариб бўлмайди.
Марказий Европа мамлакатлари, шу жумладан, Венгрия Евроиттифоқнинг давлатларни қайтган муҳожирларни қабул қилишга мажбур қилишга бўлган уринишларига қарши чиқиб келмоқда.
«Австрия судга мурожаат этиши лозим. Республика Евроиттифоқ қонунга риоя этишини кўриши лозим. Нуқта», — таъкидлади Соботка ORF радиоси эфирида.
Изоҳ (0)