Италия соҳил қўриқлаш хизмати томонидан ўтказилган 23 та операция давомида 2,7 минг қочоқ қутқариб қолинди. Бу ҳақда бошқарманинг расмий баёнотида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Нодавлат ташкилотлари билан ўтказилган қутқарув операциялари вақтида 15 кишининг жасади аниқланди.
2016 йил бошидан буён денгиз орқали Италия қирғоқларига 155 минг қочоқ келган, уларнинг аксарияти Африка мамлакатларидан.
Изоҳ (0)