Навоий тоғ-металлургия комбинатининг Зарафшондаги «Алпомиш» спорт клуби тарбияланувчилари бўлган ўзбекистонлик яхтачилар Қозоғистонда ўтказилган елканли спорт кемалари бўйича «Қапчағай алангалари» халқаро мусобақасида иштирок этиб, иккита биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
10−18 август кунлари Қапчағай сув омборида бўлиб ўтган мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон спортчилари иштирок этди. Мураккаб об-ҳаво шароитига қарамай, спортчилар Антон Терешченко ва Нурсултан Кабулов ўз йўналишида барча рақибларидан ўзиб, биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик яхтачиларнинг мураббийи Вячеслав Буткевич ҳисобланади.
Изоҳ (0)