Бобслей Пекин–2022 қишки Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган еттинчи спорт тури бўлади. Бу ҳақда Халқаро паралимпия қўмитаси расмий сайтида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Пекин–2022 Паралимпия ўйинлари дастури еттитадан ортиқ спорт турини ўз ичига олмайди. Пхенчхан–2018 Паралимпиадаси дастурига олти спорт тури – тоғ чанғи спорти, биатлон, чанғи пойгаси, слеж-хоккей, пара-сноуборд ва аравачаларда кёрлинг ўрин олган.
Келаётган икки мавсум давомида жаҳон Кубоги ва жаҳон чемпионатининг олти босқичида камида 12 мамлакат вакиллари иштирок этса, бобслей спорт тури тўлиқ маъқулланади.
Изоҳ (0)