Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтаётган 42-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси қизлари Россияга имкониятни бой берди, деб ёзди «Оламспорт».
Нафиса Мўминова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова мос равишда Александра Костенюк ҳамда Валентина Гунинага ютқазди. Яна икки нафар ўзбекистонлик шахматчи қиз — Ирина Геворкян ҳамда Сарвиноз Қурбонбоева дуранг ўйнади. Умумий ҳисоб — 1:3.Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиаданинг дастлабки турида Парагвайни 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи куни Бельгияни 3:1 ҳисобида таслим қилганди.
5 сентябрь куни Австрия термасига қарши дона сурадиган Ўзбекистон қизлар терма жамоаси айни пайтда 36-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)