Бразилия олий федерал судига парламент юқори палатасининг мамлакат собиқ президенти Дилма Руссеффнинг импичментдан сўнг давлат лавозимларини эгаллаш ва давлат муассасаларида ишлаш ҳуқуқини сақлаб қолиш ҳақидаги қарори устидан аллақачон ўнта шикоят келиб тушди. Бу ҳақда 2 сентябрь, жума куни Globo телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Мазкур масалага тааллуқли охирги даъво Бразилиянинг янги президенти Мишел Темернинг коалицияси таркибига кирган сиёсий кучлар томонидан имзоланган.
«Истеъфога чиқарилган президентни бирор бир давлат лавозимига тайинлаш эҳтимоли катта ижтимоий беқарорликни юзага келтириши ва ҳуқуқий хавфсизликка таҳдидни ўз ичига олиши мумкин», — дейилади ҳужжатда.
Бразилия Федерал судининг икки судьяси — Жилмар Мендес ва Селсу ди Меллу сенаторларнинг ушбу қарори қонунийлигини шубҳа остига олди.
Изоҳ (0)