Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар фотошўъбаси аъзоларининг Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган фотокўргазмаси очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар фотошўъбаси 2000 йилда ташкил этилган бўлиб, етакчи фотосанъат усталари ва ёш ижодкорларни бирлаштиради. Улар санъатшунослар ҳамжамияти томонидан тан олинган, кўплари нуфузли совринлар билан тақдирланган, халқаро биеннале, танлов ва кўргазмалар ғолибларидир.
Кўргазмада йигирма нафар моҳир ижодкорнинг икки юзга яқин фотоасари намойиш этилмоқда. Уларда мустақиллик йилларида мамлакатда рўй бераётган улкан ўзгаришлар, баркамол авлод келажаги йўлидаги чексиз ғамхўрлик, ибратли анъана ва қадриятларнинг қайта кўз очгани, файзли ва обод маҳаллалар манзаралари акс эттирилган.
Изоҳ (0)