АҚШ хасталикларни назорат ва профилактика қилиш федерал марказлари мамлакат ҳудудида Зика вирусига қарши курашишда молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда, ташкилот раҳбари Том Фриденнинг баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Амалда биз пулсиз қолмоқдамиз, бизга АҚШ Конгресси иштироки зарур, бу масалалар тезкор ва самарали ечилишига ёрдам беради», — деди у Вашингтонда бўлиб ўтган тиббий конференцияда қилган чиқишида.
Жорий йилда федерал марказларга Зика вирусига қарши кураш олиб бориш мақсадида тақдим этилган 222 миллион доллар маблағнинг 200 миллион долларлик қисми сарфлаб бўлинди, деб маълум қилди Фриден. Қолган пуллар сентябрь ўрталарида тугаши кутилмоқда.
Шунингдек, Фриден айни пайтда АҚШда ташувчи чивинлар фаоллиги авж паллага чиқаётганидан огоҳлантирди.
Изоҳ (0)