Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубида фаолият олиб борган мураббийларнинг бирортасига дастлабки тўрт расмий ўйинда зафар қучиш насиб этмаган бўлиб чиқди.
Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо бу борада биринчи мураббийга айланди, деб ёзди «Чемпионат».
Мутахассис бошқарувида «қизил иблислар» Англия Суперкубогини қўлга киритиб, «Лестер»ни мағлуб этди. Премьер-Лиганинг дастлабки уч турида эса «Борнмут», «Саутгемптон» ва «Халл Сити» клубларидан 3 очко тортиб олинди.
«Манчестер Юнайтед»нинг Жозе Моуриньо билан бешинчи учрашуви 10 сентябрь куни Хосеп Гвардиола бошчилик қилаётган «Манчестер Сити»га қарши бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)