Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 1 сентябрь кунидаги рақиби Сурия Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйинида 0:0 ҳисобига имзо чекди, деб ёзди «Championat.asia».
Тожикистон термасига қарши ўйин Сурия учун Ўзбекистон билан ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши кўзда тутилганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳозирга қадар Тожикистон билан 8 бор тўқнаш келган бўлиб, шуларнинг тенг ярмида зафар қучган ва 3 та беллашувни дуранг билан якунлаган. Фақатгина 1 та учрашув бой берилган. Тўплар нисбатида Ўзбекистонда икки баробар устунлик бор — 16:8.
Сурия ва Ўзбекистон терма жамоалари эса ҳозирга қадар фақатгина 1 бор тўқнаш келган бўлиб, 1996 йилги Осиё Кубогида сурияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган.
Ўзбекистон ва Сурия терма жамоаларининг ЖЧ—2018 3-саралаш раундан ўрин олган тўқнашуви 1 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида 20:00 да бошланади.
Изоҳ (0)