Япония бош вазири Синдзо Абэ кейинги уч йил ичида Африкани ривожлантиришга 30 миллиард доллар ажратишга ваъда берди. «ТАСС»нинг Kyodo агентлигига таяниб билдиришича, ҳукумат раҳбари Африкани ривожлантириш бўйича олтинчи Токио халқаро конференциясининг Найробидаги очилиш маросимида бу борада баёнот берди.
«Япония куч ишлатмасдан ва босим ўтказмасдан Африканинг ҳуқуқларга риоя қилинадиган ва бозор иқтисодиёти ҳурмат қилинадиган минтақа сифатида ривожланишига кўмак беришни истайди», — деди Абэ.
Илгарироқ Nikkei газетаси Япониянинг бир қатор савдо корпорациялари Африка мамлакатларида электростанциялар барпо этишга 4 миллиард доллар ажратишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)