Кения миллий олимпия қўмитаси бош котиби Френсис Пол Найробида ҳибсга олинди. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Кениялик мутасадди Рио–2016 Олимпиадасида мамлакат делегациясининг фаолияти яхши ташкиллаштирилмагани юзасидан суриштирув иши доирасида қўлга олинди.
Аввалроқ Кения ҳукумати Рио–2016 даги ташкилий муаммолар туфайли мамлакат олимпия қўмитасини тарқатиб юборишга қарор қилганди.
Суриштирув 18 август куни бошланган. Кениялик спортчиларга ёмон шароитда яшашга тўғри келди. Шунингдек, аккредитация ва уст-бош билан муаммолар бўлди. Кениялик спортчиларнинг ортга қайтиши учун арзон чипталар сотиб олингани сабабли улар Риода бир муддат қолиб кетишга мажбур бўлганди. Бундан ташқари, делегация таркибида вазифаси ноаниқ кишилар бўлган, улар Рио-де-Жанейрода бир неча кунни ўтказишни истагани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)