Жангарилар томонидан назорат қилинаётган шарқий Алеппони 100 мингдан ортиқ бола тарк эта олмаяпти. Бу ҳақда 26 август, жума куни ЮНИСЕФ ижрочи директори Энтони Лейк маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
У аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Алепподаги жанговар ҳаракатларда тезроқ гуманитар танаффус ўрнатишга чақирди.
«Шаҳарнинг шарқий туманларида 100 мингдан ортиқ бола қамалда», — деди у ва шаҳарнинг шарқий қисмида 35 минг киши жанговар ҳаракатлар туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлганлигини қўшимча қилди.
«Алепподаги болалар дунёнинг энг хатарли шаҳарларидан бирида ҳужумга учрашдан доим қўрқувда яшамаслиги керак. Бироқ тинчлик ўрнатилмагунга қадар одамларни қутқариш ва уларга умид бағишлаш учун гуманитар танаффуслар жуда зарур», — дея таъкидлади Энтони Лейк.
Изоҳ (0)