Apple корпорацияси қисқа видеолар тушириб, уларни таҳрирлаш ва ижтимоий тармоқлар орқали роликлар алмашиш имконини берадиган дастур устида ишламоқда. Бу ҳақда, Bloomberg’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Компания ижтимоий тармоқлар оммабоплигидан максимал фойда олишни кўзламоқда», — дейилади баёнотда.
Корпорация ходимларининг сўзларига қараганда, функционал бўйича дастур Instagram ва Snapchat’га ўхшаб кетади. Фойдаланувчининг дўстлари матнли хабарлар, электрон почта, видеоролик ва фотосуратларни кўра олади.
Изоҳ (0)