Ўзбекистон миллий терма жамоасида энг кўп — 119 та ўйинда майдонга тушган ва кейинчалик бош жамоадаги фаолиятига якун ясаган 35 ёшли Тимур Кападзе Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалидан жой олган учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти ОЧЛ чорак финалидан жой олган «Ал-Айн» — «Локомотив» учрашувининг энг яхши футболчиси деб айнан Кападзе топилгани ҳақида хабар берди ва учрашув қайдномасига ҳам унинг суратини жойлаштирди.
Тимур Кападзе ОЧЛнинг кетма-кет тўққиз учрашувида мағлубиятга учрамаган «Локомотив»ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушмоқда.
Изоҳ (0)