Буюк Британияда иккинчи синов парвози чоғида дунёдаги энг катта ҳаво кемаси — Airlander 10 зарарланди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
92 метрлик дирижабль ва самолёт гибриди телеграф устуни билан тўқнашиб кетди.
Кема Кардингтондаги аэродромдан Бедфордширга парвоз қилаётган эди. Унинг кабинаси зарар кўргани айтилмоқда.
Кемани ишлаб чиққан Hybrid Air Vehicles компанияси Twitter орқали воқеада ҳеч ким зарар кўрмаганини билдирди.
Изоҳ (0)