Спорт мусобақаларида, айниқса Олимпия ўйинларида носоғлом озиқ-овқат рекламасига ўрин йўқ. Бу ҳақда БМТнинг овқатланиш ҳуқуқи ва соғлиқ ҳуқуқи бўйича махсус ҳисоботчилари Ҳилола Эльвер ва Дайнюс Пураслар баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Улар Халқаро олимпия қўмитасини ҳамда миллий қўмиталарни Олимпиадалардан носоғлом овқат тановули рекламаси йўлида фойдаланилишига йўл қўймасликка чақирди.
«Носоғлом парҳезлар юқумсиз хасталиклар ҳамда эрта ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, бу яқинда Бутундунё соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган глобал тадқиқот натижаларига кўра тасдиқланди. Кучли қайта ишлашга учраган, натрий, шакар, трансёғлар ва тўйинган ёғларнинг юқори даражасига эга овқатни тановул қилиш юрак касалликлари, диабет ва саратоннинг парҳез билан боғлиқ турларини келтириб чиқаради», — таъкидланади экспертларнинг Женевада тарқатилган баёнотида.
Изоҳ (0)