Айни дамда турмуш ўртоғи Шароф Шарапов билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаётган Гулчеҳра Эшонқулова ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали шахсий ҳаётидаги янгилик билан бўлишди, дея хабар бермоқда «Даракчи.uz».
«Ҳаммага ширин табриклар учун катта раҳмат. Яна бир ширин, бахтли кунларимиздан бирини сизлар билан бўлишмоқчимиз...
Бугун ҳаётим, турмуш ўртоғим билан ният қилиб қўйган яна бир ширин мақсадимизга эришдик. Ширинтой арслонимиз, кўзимизнинг нури ўғлимизга Туркиянинг Истанбул шаҳридаги тарихий ва энг гўзал Султон Аҳмад жомеъ масжидида азон ўқитдик», — деб ёзди актриса Instagram’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Гулчеҳра билан Шароф Шарапов 15 июль куни ўғил фарзандли бўлди.
Изоҳ (0)