Превью.Рио—2016 доирасида 20 август куни ўз омадини синаб кўрадиган ўзбекистонлик спортчилар
20 август куни Рио—2016 доирасида 10 нафар спортчи мусобақаларга киради. Шуларнинг 5 нафари бадиий гимнастикачи қизлар бўлса, нозик жинс вакиллари орасида, шунингдек, енгил атлетика вакиласи Светлана Радзивил ҳам бор.
Ярим финал босқичини муваффақиятли якунлаган каноэчилар жуфтлиги бугун медаллар учун ҳаракат қилади. Таэквондо устаси Дмитрий Шокин Риодаги иштирокини бошлайди. Боксчи Бектемир Мелиқўзиев эса олтин медаль учун рингга чиқади.
Изоҳ (0)