Лангарчўпда сакраш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон рекорди соҳиби россиялик 34 ёшли Елена Исинбаева спортчилик фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Исинбаева Токио–2020 Олимпиадасида иштирок этишни режалаштирмаяпти. «Агар иштирок этишни жуда хоҳласам ҳам, тўрт йилдан сўнг қатнаша олмасам керак. Ҳозирнинг ўзида лангарчўп билан сакраш секторидаги қизлар мендан 10 ёш кичик», – деди Исинбаева.
Россиялик спортчи Афина–2004 ва Пекин–2008 Олимпиадаларида олтин, Лондон–2012 да эса бронза медалини қўлга киритган.
Изоҳ (0)