Қирғизистон миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) Спорт арбитраж суди (CAS)нинг тақиқланган допинг қабул қилгани учун оғир атлетикачи Иззат Ортиқовни Рио–2016 Олимпиадасидан дисквалификация қилиш қарорига апелляция беради. Бу ҳақда Қирғизистон МОҚ матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
18 август куни CAS оғир атлетикачининг допинг намунасидан тақиқланган стрихнин моддасини аниқлагани учун Олимпиададан четлаштирганди. Натижада Ортиқов Рио–2016 даги -69 килограмм вазн тоифасида эришилган бронза медалидан маҳрум қилинганди.
Қирғизистон МОҚнинг расмий баёнотида мазкур иш юзасидан махсус комиссия ташкил этилиб, ҳодиса сабабларини ўрганиб чиқилиши айтилган.
Изоҳ (0)