Рио—2016 Олимпиадасининг бокс турнирида медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчилик қилмоқда.
Ҳозирга қадар ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин (Ҳасанбой Дўстматов), 1 та кумуш (Шаҳрам Ғиёсов) ва 1 та бронз (Рустам Тўлаганов) қўлга киритиб улгурди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўз вазн тоифаларида ярим финал чипталарини қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар Риодаги иштирокига якун ясаб улгурмаган.
Медаллар сони бўйича Қозоғистон ва Россия терма жамоалари Ўзбекистондан кейинги ўринларни эгаллаб турибди.