Япония ҳукумати 2020 йилги Токио Олимпиадаси олдидан бешта умуммиллий лотерея ўйинлари ўтказишни ҳамда улардан жами 100 миллиондан ортиқ пул тўплашни режалаштирмоқда. Улардан бири яқин вақт ичида ўтказилади, деб хабар беради «ТАСС».
Битта чиптанинг нархи 200 иенани (2 доллар) ташкил этади, улар 6 сентябрга қадар сотилади. Шу каби танловлар Олимпия ўйинларига қадар яна тўрт марта ўтказилади.
Бешта лотереянинг умумий ютуқ жамғармаси 202 миллион иенани (2 миллион доллар) ташкил қилади. Чипталар сотувидан ҳукумат 100 миллион доллар даромад кўришни режалаштирмоқда. Тўпланган маблағ Ўйинлар учун спорт объектлари қурилишига сарфланади.
Изоҳ (0)