Россия Федерацияси Ҳаво-космик кучлари бомбардимончи самолётлари алоҳида шартлар бажарилган тақдирда Ироқ ҳаво ҳудудини кесиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда 16 август, сешанба куни мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Ободий маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Биз ҳаво ҳудудимизни маълум бир шартлар асосида руслар учун очдик», — дейди вазирлар маҳкамаси раҳбари.
«Ҳозирча Россия томонидан ҳудудимиз устидан турли ракеталарнинг учиб ўтиши учун расман сўровни қабул қилмадик», — дея таъкидлади у.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг Ту-22М3 ва Су-34 самолётлари 16 август, сешанба куни Эроннинг «Ҳамадон» аэродромидан учиб чиқиб, Сурияда жангариларга зарба берганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)