Ҳиндистонлик муҳандис талаба Вимал Говинд Маникандан ўз жамоаси билан бирга 750 долларга экзоскелет ясади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Кашфиётчининг сўзларига қараганда, костюм ясашга уни Жейм Кэмероннинг «Аватар» фильми илҳомлантирган. Экзоскелет вазни — 100 килограмм, у 150 килограммгача юк кўтариши мумкин.
Костюмни йиғиш учун Маникандан жамоаси 750 доллар харажат қилди. Ваҳоланки, ушбу ускунанинг энг арзон муқобиллари ўн минглаб доллар туради.
Экзоскелетнинг икки камчилиги бор — оғирлиги боис у тез ҳаракатлана олмайди ва батарея қуввати тез тугайди.
Маникандан кашфиётини Ҳиндистон мудофаа вазирлигига тақдим этмоқчи, аммо, шунга қарамай, у костюмнинг келажагини саноатда кўрмоқда.
Темир одам услубида, қизил ва олтин рангларида ясалган костюм Маниканданнинг биринчи ускунаси эмас. 2015 йил кузида у бундан-да оғирроқ экзоскелетни тақдим этган эди.
Изоҳ (0)